logo-1
Банклар, банк ходимлари ва банкирлар ҳақида
Асосий/Сўнгги янгиликлар/“Агробанк” АТБ Банкда очиқлик ва холислик мавзусида матбуот анжумани ўтказди

“Агробанк” АТБ Банкда очиқлик ва холислик мавзусида матбуот анжумани ўтказди

“Агробанк” АТБ Банкда очиқлик ва холислик мавзусида матбуот анжумани ўтказди

200

Жорий йилнинг 2 июль куни “Агробанк” АТБ томонидан АОКА мажлислар залида “Агробанкда очиқлик ва холислик” мавзусига бағишлаб матбуот анжумани ўтказилди.


Унда “Агробанк” АТБ Бош офисининг раҳбар ва ходимлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари, жумладан Bankers.uz нашри иштирок этди.

Матбуот анжуманида таъкидланганидек, банк томонидан тадбиркорларнинг бизнес лойиҳаларини молиявий қўллаб-қувватлаш, аҳолини тадбиркорликка кенг жалб қилиш ҳамда аҳоли ва банк мижозлари томонидан билдирилаётган мурожаатлар ва уларнинг ечими бўйича жорий йилнинг ўтган даврида муайян ишлар амалга оширилди.


“Агробанк” АТБ Бошқаруви томонидан аҳолининг кенг қатламлари, барча тоифадаги хўжалик юритувчи субъектларнинг банкка нисбатан ишончини янада мустаҳкамлаш, ривожлантириш, уларнинг талаб ва истакларида акс этган масалаларни ижобий ҳал этишга жиддий эътибор қаратилмоқда. 
   

2021 йилнинг ўтган даврида келиб тушган мурожаатларнинг 90 фоизи кредит масаласида, шундан 78 фоизи ижтимоий дастурларга асосан имтиёзли шартлар асосида, гаровсиз ва имтиёзли фоизларда кредит ажратиш, 10 фоизи банк хизматлари юзасидан маълумот олиш масаласидаги мурожаатларни ташкил этди.

Матбуот анжуманида аҳоли ва тадбиркорлар билан тўғридан-тўғри мулоқат қилиш мақсадида “Агробанк раисига мурожаат” Телеграм ва Facebook ижтимоий тармоғлари ишга туширилгани таъкидланди.

200-1

Шунингдек, тизимда “ишонч телефонлари” ҳамда ягона колл-маркази (1216) ташкил этилган, ушбу ишонч телефонлари орқали мижозлардан тушган мурожаатлар қабул қилиниб, қисқа муддатда мурожаатчиларга “хуқуқий тушунча” лар бериб борилмоқда.

Мурожаатлар таҳлили натижасида кредит масаласида мурожаатларни келиб тушишини олдини олиш, уларнинг салмоғини камайтириш ҳамда мижозларнинг кредит буюртмаларини тезлаштириш мақсадида банк томонидан амалга оширилиши лозим бўлган тадбирлар белгилаб олинди.

   
Кредитлар ажратиш жараёнини соддашлаштириш ва ортиқча бўғинларни камайтириш мақсадида ваколатлар оширилди. 

Жумладан, ҳудудий бошқармалар 300 минг АҚШ доллари эквивалентида кредитларни мустақил ҳал этиш, туман филиаллари эса 50 минг АҚШ доллари эквивалентид бош банк билан қўшимча келишувсиз мустақил қарор қабул қилиш бўйича ваколатлари белгиланди.


Жорий йил 1 апрелдан “Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш” дастури доирасида аризаларни қабул қилиш Ягона электрон Платформа ишга туширилиши натижасида тадбиркорлик билан шуғулланиш истагида бўлган фуқаролар online мурожаат қилиш ва аризанинг ижро бўлиш жараёнларини кузатиш имкони яратилди. 
  

200-2

Фермер хўжалкларига хизмат кўрсатишнинг дастурланиши фермер хўжаликлари билан ёқилғи ва минерал ўғитлар етказиб берувчи таъминотчилар ўртасида ҳисоб-китобларни “Ҳумо” корпоратив кредит карталари орқали бажарилиши уларнинг банкка келиши, навбат кутишига кетадиган вақтни тежаш имконини берди. 

Фермер хўжаликларига янада қулайлик яратиш, уларнинг шикоят ва мурожаатларини олдини олиш мақсадида бугунги кунда, барча агротехник (12 та) йўналишга тўловни 1 та карта орқали амалга ошириш бўйича тизим ишлаб чиқилётгани маълум қилинди.

Шунингдек, тадбиркорларнинг кредитдан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш учун “револьвер” ва “экспортчиларга нақд пулда” янги кредит турлари жорий этилди.

Банк мижозлари “револьвер” кредит туридан фойдаланилганда бир марта кредит ҳужжатлари тақдим этиб, йил давомида кредитдан фойланиши мумкин. Жисмоний шахслар учун “Агро экспресс” миллий валютадаги пул ўтказмалари хизмати жорий этилди. Ушбу хизмат тури орқали ҳудудлараро пул ўтказмаларини амалга ошириш имконияти яратилди.
   

Шу билан бирга, аҳоли ва мижозларга қулайлик ҳамда замонавий банк хизматларини кўрсатиш мақсадида “Картомат” қурилмаси жойлаштирилди. Бу қурилма орқали дам олиш кунларисиз ва куннинг исталган вақтида банк ходими иштирокисиз Виза ҳамда HUMO пластик карталарини 3 дақиқа ичида муомалага чиқариш имконияти яратилди. 

Бундан ташқари, "Agrobankmobile" иловаси орқали "ТТТ" (Тезкор тўлов тизими) хизмати  йўлга қўйилган бўлиб ушбу хизмат орқали юридик шахслар куннинг исталган пайтида 24/7 режимида тўлов топшириқномаларини амалга ошириш имконияти ҳамда Visa халқаро пластик карталарига янги парол ўрнатиш ва CVV кодларини смс орқали олиш имконияти яратилди.

200-3

Аҳоли ва мижозларга қулайлик яратиш мақсадида жорий йил май-июнь ойларида банк томонидан жойлаштирилган банкоматлар қайта дислокация қилиниб, ушбу жараёнда 342 дона банкоматлар қўшимча 24/7 шахобчаларига ўрнатилди ва ушбу шахобчалар сони 508 донага етказилди.

Бугунги кунга келиб " VISA -HUMO" кобейджинг картасини эмиссия қилиш йўлга қўйилиб, кобейджинг карта орқали бир вақтнинг ўзида иккита тўлов тизимининг афзалликларидан фойдаланиш имконияти яратилди. Эндиликда Ўзбекистон ҳамда VISA картаси қабул қилинадиган дунёнинг 200 мамлакатида маҳсулотлар ва хизматлар учун тўловларни автоматик конвертация қилиш орқали амалга ошириш мумкин бўлади. 

Ушбу картанинг яна бир қулайлиги у терминал ва банкомат танламайди, Агробанк томонидан ўрнатилган барча турдаги  терминал ва банкоматларда ишлатиш мумкин. 
   

Шунингдек, жисмоний шахслар учун эса “мультивалюта” пластик картаси жорий этилди. Ушбу хизмат тури орқали битта пластик картага бир вақтда ҳам сўмда, ҳам  валюта маблағини тўлдириш имконини беради.  

Банк Бошқаруви томонидан янги банк хизматлари жорий этилиши ва амалга оширилган тадбирлар натижасида аҳоли ва мижозлардан нақд пул, ҳисобрақамларидан пул маблағларини ўтказиш, ҳалқаро пул ўтказмалари, пластик карта хизмат тури масаласида мурожаат келиб тушиши олдини олишга тўлиқ эришилди.

Аҳоли ва банк мижозлари билан юзма-юз мулоқат қилиш мақсадида Банк Бошқарув раиси, ўринбосарлари ва вилоят бошқармалари томонидан жорий йилнинг ўтган даври давомида Республиканинг 31 та туман ва шаҳарларида тадбиркорлар билан сайёр учрашувлар ўтказилди.

Мазкур ўтказилган сайёр учрашув давомида мижозлардан 373 та мурожаат келиб тушди. Ушбу мурожаатларнинг 136 таси қаноатлантирилган ва 237 таси бўйича амалдаги меъёрий ҳужжатлар асосида ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

“Агробанк” АТБ Матбуот хизмати

Теги agrobank
logo-1
        Банклар, банк ходимлари ва банкирлар ҳақида
address-black
Ўзбекистон, 100069, Тошкент шаҳри, Навоий кўчаси, 21-Б уй