logo-1
Банклар, банк ходимлари ва банкирлар ҳақида
Асосий/Сўнгги янгиликлар/3 кунлик ўсишдан кейин доллар курси пасайди

3 кунлик ўсишдан кейин доллар курси пасайди

3 кунлик ўсишдан кейин доллар курси пасайди

Dollar

Марказий банк 16 июлдан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади.

Унга кўра, долларнинг расмий курси 9,34 сўмга пастлаб, 10 650,66 сўмни ташкил қилди. Евро 40,11 сўмга кўтарилиб, 12 613,58 сўм бўлди.

Бундан аввал долларнинг расмий курси 10,91 сўмга кўтарилиб, 10 660 сўмни ташкил қилган эди. Мамлакатда ушбу валюта курси уч кунлик кўтарилишдан сўнг пастлади.

Ўзбекистондаги айрим тижорат банкларида эса 15 июль куни доллар валютасининг сўмга нисбатан курси 10 710 сўмга қадар кўтарилди. Шу куни Агробанк, Asia Alliance Bank, Ўзмиллийбанк, Ориент Финанс банк, Савдогарбанклар валюта кассаларида 1 АҚШ доллари жисмоний шахсларга 10 710 сўмдан таклиф этила бошлади.

Теги AQSh dollari valyuta
logo-1
        Банклар, банк ходимлари ва банкирлар ҳақида
address-black
Ўзбекистон, 100069, Тошкент шаҳри, Навоий кўчаси, 21-Б уй